Яман ҳусийлари 19 январдан бошлаб Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилишни тўхтатишини эълон қилди.
Бу ҳақда Ediot Ahronot нашри ҳусийлар вакилига таяниб хабар бермоқда.
Шу билан бирга, The Times of Israel нашрининг ёзишича, ҳусийлар Исроилни "минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи давлат" деб ҳисоблашда давом этмоқда.
19 январ куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кириши кутилмоқда.