Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.
Газета маълумотига кўра, ҳусийлар томонидан учирилган портловчи дрон аэропорт ҳудудига қулаб тушган, икки киши жароҳат олган. Aэропорт устидаги ҳаво ҳудуди ёпилган.
Исроил мудофаа кучларининг (ЦАХАЛ) маълум қилишича, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Яман ҳудудидан учирилган яна учта дронни уриб туширган.