Ламин Ямалнинг отаси ўғлининг салоҳияти ҳали ошкор этилмаганига ишончи комил.
Мунир Насрауи El Chiringuito TV телеканалига "Барселона"нинг 17 ёшли вингери Чемпионлар лигаси доирасидаги "Интер"га (3:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"У беш ёшидан бери ишлайди, уни ҳеч ким тўхтата олмайди. Биз унинг кўрсатиш қобилиятининг 10 фоизини ҳам кўрмадик" - деди Ямалнинг отаси.