Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ямал Испания терма жамоасида 10-рақамни олди

Ямал Испания терма жамоасида 10-рақамни олди

Ламин Ямал Испания терма жамоасида ўнинчи рақамни олди.

Луис де ла Фуэнте шогирдлари 12 ва 15 октябрь кунлари Миллатлар лигаси доирасида Дания ва Сербия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

"Барселона" шарафини ҳимоя қиладиган 17 ёшли вингер ушбу ўйинларда ўнинчи рақамли либосда майдонга тушади.

Испания термасида бу рақам аввалроқ Дани Ольмога берилганди. "Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳати туфайли ўйинларга чақирилмади.

Киритилди: 18:28 11.10.2024. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!