Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ямал ҳеч қачон ўйнамайдиган жамоа номини айтди

Ямал ҳеч қачон ўйнамайдиган жамоа номини айтди

“Барселона” ва Испания терма жамоасининг 16 ёшли вингери Ламин Ямал ҳеч қачон ўйнамайдиган жамоа номини айтди.

“Мен “Реал Мадрид”да ҳеч қачон ўйнамайман деган “Барселона”нинг содиқ мухлисларидан бириманми? Ҳа”, — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Marca.

Футболчи, ўтган мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 51 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Ламин Ямал Германияда бўлиб ўтадиган Евро—2024ъда Испания терма жамоаси таркибида ўйнамоқда. Турнирнинг тўртта учрашувида қатнашган футболчи иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:05 05.07.2024. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!