Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, кеча Ливаннинг жанубида Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига, ярадор бўлганлар сони эса 134 кишига етди.
Вазирлик қўшимча қилишича, жабрланганлар орасида 12 нафар бола ҳам бор.
Ҳужумлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга кўра Исроил қўшинлари мамлакатнинг жанубий ҳудудларидан чиқиб кетамаганидан сўнг ўз қишлоқларига қайтишга ҳаракат қилаётган аҳолига қаратилган.
АҚШ ва Ливан хабар берганидек, ушбу келишув 18 февралга қадар узайтирилди.