Фанатик руҳдаги 300 дан ортиқ яҳудийлар 18 июль куни полиция кузатуви остида “Ақсо” масжиди ҳудудига бостириб кирди. Бу ҳақда Қуддус Ислом вақфи бошқармаси “Анадолу”га хабар берди.
331 киши, жумладан болалар масжид ҳудудига “Мағриб” дарвозаси орқали бостириб кирди.
Июль ойи бошида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу мамлакат депутатларига уч ойда бир марта “Ақсо” ҳудудига киришига рухсат берганди.
Ўтган ҳафтада муқаддас масканга одамлар билан бирга бир қатор депутатлар, жумладан қишлоқ хўжалиги вазири Ури Ариэль ҳам кирганди.
Manba: azon.uz