Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 389 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Байт-Лахия ва Жабалия лагерига ҳужум қилишди. Кун давомида 32 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 43 020 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчилар Жабалия лагеридаги ЮНРВА мактабини ёқиб юборишди. «Ал-Фаруха» кўчирилганлар билан. Аввалроқ фашистлар танкларда ушбу ҳудудга кирганди. 36 киши ҳалок бўлди ва яраланди.
▪️Ғазо шимолидаги оммавий қирғин. Бугун тонг саҳарда Исроил Байт Лаҳиядаги 5 қаватли турар жой биносини портлатиб юборди. Вайроналар остидан 65 кишининг жасади топилган, улардан 17 нафари болалардир. Ўлганлар сони 100 кишига етиши мумкин.
▪️Исроилга қарши геноцид даъвосини қўзғатган Жанубий Африка Республикаси Халқаро судга геноцид ҳақида яна 5 минг саҳифалик матн тақдим этди.
▪️Европа-Ўртаер денгизи Инсон ҳуқуқлари ташкилоти: Исроил бир ойдан камроқ вақт ичида Ғазодаги кўчирилганлар яшаётган 39 та бошпанага ҳужум қилди.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазо шимолидаги қамал 25 кундан бери давом этмоқда. Бу вақт ичида 1000 дан ортиқ одам, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди.
▪️Босқинчилар Ливанда Бекаа водийси, Баалбек ва Тир шаҳрига ҳужум уюштирди. 24 соат ичида 60 киши вафот этди.
▪️ “Ҳизбуллоҳ”: Ливанда қуруқликдаги операция бошланганидан бери Исроилнинг 90 аскари ҳалок бўлди ва 38 та “Меркава” танки йўқ қилинди.
▪️Исроил молия вазири Бецалел Смотрич сўнгги вақтларда Исроил ҳарбийлари орасида йўқотишлар ортгани учун жонли эфирда йиғлади.
▪️ “Ҳизбуллоҳ” бир кунда 30 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Ҳайфа, Сафад, Кирят Шмона, Маргалиотдаги Стелла Марис денгиз базасига зарбалар берилди, Зараит, Кесар ва Рош Пиннада аскарлар йўқ қилинди.
▪️Ҳусийлар Араб денгизидаги SC Montreal ва Maersk kowloon кемаларига, Қизил денгиздаги Motaro кемасига ҳужум қилди.
▪️Америкалик яҳудий тадқиқотчиси Норман Финкелштейн: Исроил аскарлари фақат видео ўйинлар ёрдамида ўлдиришни биладилар, ердаги қўл жангида эса Ливанда ҳалокатли мағлубиятга учради.