Тинчлик учун Нобел мукофоти Хиросима ва Нагасаки атом бомбалари қурбонлари томонидан асос солинган Nihon Hidankyo ташкилотига берилди.
Баёнотда айтилишича, мукофот Nihon Hidankyo ташкилотига “ядровий қуролдан ҳоли дунёга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва ядровий қурол бошқа ҳеч қачон фойдаланилмаслиги кераклигини кўрсатувчи далиллари учун" тақдим этилган.
Хиросима ва Нагасакининг атом бомбаларидан жабр кўрганлар томонидан ташкил этилган
Nihon Hidankyo ташкилоти аъзолари ушбу фожиа оқибатларини бартараф этиш ва ядросиз жаҳон учун курашиб келадилар.