Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ядровий давлатлар оператив ядро қуроллари сонини оширмоқда - SIPRI

A A A
Ядровий давлатлар оператив ядро қуроллари сонини оширмоқда - SIPRI

Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) ҳисоботига кўра, ядровий давлатлар оператив ядро қуроллари сонини оширмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2023 йил январь ҳолатига кўра мавжуд бўлган жами 12 512 та ядро каллакларидан тахминан 9 576 таси потенциал фойдаланиш учун омборда бўлган, бу 2022 йил январьидан 86 тага кўп. Улардан 3844 га яқини ракета ва самолётларда жойлаштирилди, 2000 га яқини (деярли барчаси АҚШ ёки Россия Федерациясига тегишли) юқори шай ҳолатга келтирилди, бу эса уларни ракеталар билан жиҳозлаш ёки стратегик ҳаво базаларига жойлаштиришни англатади.

Жойлаштирилган жанговар каллаклар сони бўйича етакчилар орасида АҚШ (1770) ва Россия (1674) бор. Дунёдаги барча ядровий қуролларнинг қарийб 90 фоизи икки давлат ҳиссасига тўғри келади.

Киритилди: 20:37 12.06.2023. Ўқилди: 3261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!