АҚШ “бажариб бўлмайдиган” талабларидан воз кечса, ядро келишуви тузилиши мумкин. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бу ҳақда CNN нашрига берган интервюсида маълум қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Вашингтон Теҳроннинг ракета дастури ва минтақадаги таъсири бўйича бажариб бўлмайдиган талабларни илгари сурмаса, келишувга эришиш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Теҳрон АҚШга ишонмайди, бироқ Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасида “самарали хабарлар алмашинуви” давом этмоқда.
Шунингдек, Ароқчи ҳарбий сценарий ҳалокатли оқибатларга олиб келишини таъкидлади.