Техаснинг Хьюстон шаҳрида зиёфат чоғида юз берган отишмада камида икки ўсмир ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди.
Бу ҳақда Associated Press маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, зиёфатда номаълум эркак ўт очган. Натижада 16 ёшли ўсмир воқеа жойида вафот этган, яна беш нафари касалхонага етказилган, у ерда бир жабрланувчи, 14 ёшли қиз олган жароҳатларидан вафот этган. Қайд этилишича, жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир.
Полиция суриштирув ишларини давом эттирмоқда, бироқ жиноятнинг мақсади ва шахси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.