Бугун 31 октябрь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Хушнудбек Худойбердиев: «Кимдир катта миқдорда «сабзи» сотмоқчими ё?» Жамоат транспортида тиббий қўлқоп мажбурий қилиниши ҳақида

Хушнудбек Худойбердиев: «Кимдир катта миқдорда «сабзи» сотмоқчими ё?» Жамоат транспортида тиббий қўлқоп мажбурий қилиниши ҳақида

19 октябрдан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиши шарт этиб белгилангани ҳақида Транспорт вазирлиги хабар тарқатди.

Хабарга кўра, махсус ишчи гуруҳи томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилади.

Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

«Кеча туни билан бундан кўзланган мантиқий мақсадни ўйлаб, ўйимга ета олмадим, – деб ёзади блогер Хушнудбек Худойдердиев. – Биринчидан, бунинг қандай фойдаси бор? Кимдир аниқ кафолат бера оладими бу қарор фойдали эканлигига. Илмий изланишлар олиб борилганми? Аниқ тадқиқотларнинг хулосаси борми? Ёки шунчаки қайсидир коттаконнинг хаёлига келди, тамомми? Дезинфекция туннелларидан сабоқ чиқармадикми?

Иккинчидан, Транспорт вазирлигининг бунақа қарор қабул қилишга ваколати борми ўзи? Фуқароларга яна қўшимча харажат қилдирадиган мажбурий талабни қўйишга ким уларга ҳуқуқ берди? Ёки текин қўлқоп тарқатишадими ҳамма йўловчиларга?

Ҳа, айтганча, бу ҳали ҳаммаси эмас. Эндиликда Транспорт вазирлигининг инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи транспорт объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказар экан, яъни ниқоб ҳамда қўлқоп тақмаган фуқароларни аниқлаб, жарима солишса керак-да ҳойнаҳой.

Хуллас, бу қарорни ўқиб, аввалроқ каналимда ёзган латифа яна эсимга тушиб кетди. Кимдир телефон қилган шекилли, "акалар, сабзимиз кетмаяпти, сабзини айтинглар" деб...».

Киритилди: 13:06 17.10.2020. Ўқилди: 3306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!