Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хурмонинг сиз билмаган фойдаси

Хурмонинг сиз билмаган фойдаси

Турли мамлакатларда хурмони турлича ном билан аташади. Хусусан, «хитой шафтолиси», «ёввойи хурмо», «олтинранг қуёш» шулар жумласидандир. Ҳозирда ушбу меванинг беш юздан ортиқ нави аниқланган бўлиб, аксарияти тропик ўлкаларда ўсади.

Шифокорлар куз ва қиш мавсумида хурмо истеъмол қилиш инсон организми учун фойдали эканини таъкидлашади. Буюк алломамиз Абу Али ибн Сино қони камайиб, заифлашиб қолганларга хурмо истеъмол қилишни тавсия қилган.

Хурмо мевасининг таркибида пектин моддаси, витамин, минерал ва антиоксидантлар бор. Шу боис у ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолар, кузги авитаминоз хасталигига ҳамда қариш жараёнига қарши восита саналади. Унинг яллиғланиш ва зарарли бактерияларга қарши кучли таъсир қилиш ҳамда пешоб ҳайдовчи хусусияти сабабли, организмдан ортиқча сув ва туз чиқиб кетар экан.

Бундан ташқари, мева таркиби С, Р витаминлар, фруктоза, глюкоза, магний ва калий моддаларига бой. У юрак хасталигидан азият чекувчи, милклар қонаши, варикоз касаллиги бор бўлган кишилар учун ниҳоятда фойдали. Шунингдек, шамоллаш ва йўталда самарали таъсир кўрсатади.

Эслатма!

Хурмо таркибида кўп миқдорда шакар моддаси мавжудлиги боис, қандли диабет ва ортиқча вазндан азият чекаётган кишилар уни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлгани яхши.

 

Киритилди: 07:50 06.10.2019. Ўқилди: 4265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!