Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Худудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Худудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.P.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш биносида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 494,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Т. “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 160,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Х. хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 172,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:28 23.05.2025. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!