Миср терма жамоаси ҳамда "Ливерпуль" клуби футболчиси Муҳаммад Салоҳ кутилмаган тарзда суратга тушди.
Мисрлик соҳибжамол Нурхон Кандил "GQ" журналида Салоҳ билан бирга гавдаланди. Мисрнинг соғлиқни сақлаш бўйича вакиласи Муҳаммад Салоҳни қучоқлаб олганини кўриш мумкин. Ушбу сурат эса инстаграм тармоғида ҳазил аралаш танқидлар остида қолди. Инстаграм фойдаланувчилари томонидан "Муҳаммад Салоҳнинг хотини бу суратни кўрса, хурсанд бўлади", оҳангидаги киноялар, "Аёлининг жаҳли чиқади", тарзидаги танқидлар билдирилди.