Швейцария терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учрашувида Қатар терма жамоаси билан дуранг ўйнади — 1:1. Ўйин АҚШнинг Санта-Клара шаҳридаги «Ливайс» стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида швейцарияликлар ҳужумчиси Брель Эмболо пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 90+4-дақиқада эса қатарликлар ҳимоячиси Буалем Хухи ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Швейцария ва Қатар бир очкодан жамғаришди. «B» гуруҳининг бошқа иштирокчилари — Босния ва Герцеговина ҳамда Канада терма жамоалари ҳисобида ҳам биттадан очко мавжуд.
Навбатдаги ўйинда швейцарияликлар 18 июнь куни Боснияга қарши майдонга тушадилар, Қатар эса 19 июнь куни Канада билан куч синашади.
ҚАТАР — ШВЕЙЦАРИЯ — 1:1
Голлар: Брель Эмболо 17-пен (0:1), Буалем Хухи 90+4 (1:1).
Қатар: Абунада, Педру Мигель, Хухи, Ахмед, Ал-Оуи (Будиаф, 60), Мадибо (Ал-Маннаи, 78), Лайе, Абдулсаллам (Фати, 60), Афиф, Эдмилсон Жуниор (Ал-Хайдос, 88), Абдурисак (Ал-Аельдин, 60).
Швейцария: Кобель, Эльведи, Аканджи, Родригес (Мухайм, 89), Закария, Джака, Фройлер (Яшари, 89), Эбишер (Манзамби, 65), Варгас (Амдуни, 79), Ндой (Ридер, 65), Эмболо.
Огоҳлантиришлар: Абунада (16), Абдулсаллам (23) — Закария (42).