Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хотин қизлар қўмитаси оталар кунини байрам тариқасида киритмоқчи

Хотин қизлар қўмитаси оталар кунини байрам тариқасида киритмоқчи

Хотин қизлар қўмитаси Ўзбекистонда алоҳида эътибор билан нишонланадиган саналар қаторига оталар кунини киритиш кераклигини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ахборот хизмати хабарида келтирилган.

“Бизга балки “Оталар куни” керакдир. Чунки белгили саналар одамга инсонни қадрлашни ўргатади, бутун халқнинг онги ва руҳиятига белгили кунга амал қилишни, шу санани маърифий одат тарзига айлантиришни сингдиради”, дейилади хабарда.

Қўмита шунингдек, бугунги глобализация даврида “ота” деган улуғ ном қадрсизланиб бораётганлигига ишора қилиб, фарзанд тарбиясида отанинг роли камайиб кетгани, оилада ота мақомини тиклаш кераклиги, эркак педагоглар ўқув даргоҳларида камлиги боис оталарча тарбия усуллари қўлланилмаётганига тўхталган.

 

Киритилди: 15:44 12.12.2019. Ўқилди: 2029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!