Хорватиянинг амалдаги президенти Зоран Миланович 49,09% овоз олди. Унинг энг яқин рақиби Драган Приморацни эса сайловчиларнинг 19,35% қўллаб-қувватлади.
Миланович 2020 йилдан бери президент лавозимида фаолият юритмоқда. У Киевни танқид қилиши билан машҳур, бу танқидлар ҳатто Россиянинг Украинага қарши уруши бошланишидан аввал ҳам янграган. 2022 йил январида Миланович Украинани "дунёдаги энг коррупсиялашган давлат" деб атаган, кескинлашаётган вазиятни эса "Россиянинг биқинида юз бераётган ҳодисалар" сифатида таърифлаган эди. Миланович, шунингдек, Европа Иттифоқи томонидан Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни ва Москвага қарши санкциялар киритилишини ҳам танқид қилган.
Унинг рақиби Драган Приморац педиатр, суд экспертизаси бўйича мутахассис, тиббий генетика соҳаси бўйича етакчи мутахассис ва Хорватиянинг собиқ фан, таълим ва спорт вазири ҳисобланади.
Хорватияда президентлик сайловларининг иккинчи тури 12 январда ўтказилиши белгиланган.