Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хорижий журналистлар Исроилни Ғазо секторига киришга рухсат беришга чақирмоқда

Хорижий журналистлар Исроилни Ғазо секторига киришга рухсат беришга чақирмоқда

60 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари Исроилни журналистларнинг қамалдаги Ғазо секторига мустақил киришига рухсат беришга чақирувчи мактубни имзолади. Бу ҳақда Middle East Eye ёзади.

«Биз Исроил ҳукуматидан хорижий оммавий ахборот воситаларининг Ғазо секторига киришига қўйилган чекловларни зудлик билан олиб ташлашни ва ҳудудга киришни истаган халқаро ахборот ташкилотларига мустақил киришни таъминлашни сўраймиз», — дейилади мактубда.

Компания ва ташкилотларнинг айтишича, Ғазога кимлар кириши устидан Исроил қаттиқ назорат бор. Улар, шунингдек, «хорижий хабарларга тақиқ маҳаллий мухбирларга ўзлари яшаётган урушни ҳужжатлаштиришга тўсқинлик қилади», деб қўшимча қилишди.

Киритилди: 19:18 12.07.2024. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!