🇺🇿Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда хориждан мамлакатимизга катта миқдордаги маҳсулотларни ноқонуний равишда олиб кириш ҳолатлари аниқланди.
🇩🇯Хусусан, Тошкент шаҳрида автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритувчи 2 та МЧЖ томонидан ижарага олинган омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, бошқа товарлар ниқоби остида мамлакатимизга ноқонуний импорт қилинган, акциз маркаси бўлмаган “Milano”, “Mond”, “Esse”, “Zumerret” каби жами 29 номдаги 1 млн 963 минг 964 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4 номдаги 807 кг озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу маҳсулотларнинг умумий баҳоси 33,5 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🇩🇯Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.