Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов участкалари ташкил этилади

A A A
Хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов участкалари ташкил этилади

Бу ҳақда 11 август куни Марказий сайлов комиссияси ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 38 та давлатда 54 та (Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхона ва БМТдаги ваколатхонада биргаликдаги) стационар сайлов участкалари ташкил этилади.

Қолаверса, ушбу давлатларнинг 128 та шаҳрида ва дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 11 давлатда 316 та кўчма сайлов участкаси тайёрланиши режа қилинган.

Таъкидланишича, дипкорпуслар маълумотлари асосида чет элдаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилган. Бироқ, аниқ рақам келтирилмаган.

Бундан ташқари, хориждаги 151 ўзбек диаспорал ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани айтилмоқда.

Киритилди: 17:27 11.08.2021. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!