Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Хорижий давлатларда ота-она қарамоғисиз қолган жами 11 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистон Республикасига муваффақиятли қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар беради.

Жумладан, 9 нафар бола Россия Федерациясидан, 2 нафар бола эса Қозоғистон Республикасидан Ватанга олиб келинди.

Қайд этилишича, ватанга қайтарилган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни оилавий муҳитга қайтариш ҳамда зарур ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Болаларнинг кейинги ҳолати ва оилага мослашуви уларнинг яшаш манзили бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳамроҳлик асосида кузатиб борилиши таъкидланди.

Киритилди: Бугун 14:04. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!