Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хорижда концерт бераётган хонандалар огоҳлантирилди

Хорижда концерт бераётган хонандалар огоҳлантирилди

“Ўзбекконцерт” шартларга риоя қилмаган санъаткорларнинг лицензияси тўхтатилишини маълум қилди.

"Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ахборот хизматининг хабар беришича, қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун аввало «Ўзбекконсерт» давлат муассасасини ёзма равишда хабардор қилиш шартлиги белгилаб қўйилган.

Агар давлат муассасасини ёзма хабардор қилмаса, белгиланган лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси бундай фаолият ноқонуний эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси ташқарисида концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва режалаштиришда "Ўзбекконцерт" давлат муассасасини хабардор қилган ҳолда фаолият юритишлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда.

"Бугунги кунда ушбу талабларга риоя қилмай хорижда концерт дастурларини режалаштириб ўтказаётган хонандалар йўқ эмас. Лицензия талаб ва шартларига риоя қилмаган санъаткорларнинг лицензияси "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан муддатидан олдин тўхтатилиши маълум қилинади" , - дейилган "Ўзбекконцерт” ДМ ахборот хизмати хабарида.
Киритилди: Бугун 03:20. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!