Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хоразмда Худойберган Девонов номидаги кинотеатр очилади

A A A
Хоразмда Худойберган Девонов номидаги кинотеатр очилади

📆28 сентябрь куни Хоразм вилоятида биринчи кинооператор, ўзбек киноси дарғаси Худойберган Девонов номидаги кинотеатр очилиши бўлиб ўтади.

🎉Очилиш маросими давомида меҳмонлар учун фотокўргазма шу билан бирга, оператор ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий кеча ташкил қилинади.

✨Маросим доирасида Худойберган Девонов номига «Турксой» олий мукофотининг топширилиши бўлиб ўтади. Шундан сўнг «Биринчи қалдирғоч» фильми намойиш этилади.

Шунингдек, Урганч шаҳрида бунёд этилган, айнан «Хива Лангари» фильмининг суратга олиш жараёнлари ўтказилаётган кино шаҳарчасининг тақдимоти бўлиб ўтади. Унда хорижий делегациялар вакиллари, фильм ижодкорлари, киношунослар, ОАВ ходимлари ва бошқалар иштирок этади.

Киритилди: 21:33 27.09.2023. Ўқилди: 1453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!