Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда онлайн омонат ваъда қилиб, уч кишини чув туширган собиқ банк ходими аниқланди

Хоразмда онлайн омонат ваъда қилиб, уч кишини чув туширган собиқ банк ходими аниқланди

Хоразм вилоятида онлайн омонат ваъда қилган собиқ банк ходими ва имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда Ж.А. исмли шахс ҳудудий тижорат банк хизматлари марказида ишлаган даврида уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан онлайн омонат қўйишини айтиб, уларнинг жами 124,1 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Шу каби, Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Т.Р. исмли шахс фуқаро Ж.Й.нинг ишончига кириб, унга ҳудудий тижорат банки филиалидан 1,8 миллиард сўм имтиёзли кредит олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 000 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб, ўзлаштирган шахслар аниқланган эди. Шунингдек, Тошкент вилоятида ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг номига кредит расмийлаштирган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Киритилди: 12:11 09.07.2024. Ўқилди: 1870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!