Бу режалаштирилганидан 27 фоизга кўп
Россиянинг 2025 йилда қабул қилинган кейинги уч йиллик бюджетида 2027 йилда мудофаа учун 13,5 триллион рубл (160 млрд доллар) сарфлаш режалаштирилган эди. Энди харажатлар 3,6 триллион рублга ёки 27 фоизга ошади. Шу тариқа, Россия 2027 йилда ҳарбий соҳа учун 17,1 триллион рубл (202 млрд доллар) сарфлашни режалаштирмоқда.
Reuters маълумотларига кўра, кейинги уч йил ичида миллий мудофаа учун умумий харажатлар 50 триллион рублни (қарийб 600 млрд доллар) ташкил этади.
Россиянинг 2025 йилги бюджетида уруш учун 13,5 триллион рубл ажратилган эди. Ўша пайтда бу рекорд кўрсаткич бўлган. 2026 йилги бюджетда мудофаа харажатлари 12,93 триллион рубл даражасида белгиланган эди.