Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда маошини сўраган ишчи раҳбари томонидан калтаклангани ростми?

Хоразмда маошини сўраган ишчи раҳбари томонидан калтаклангани ростми?

2022 йил 3 январь куни телеграм мессенжеридаги саҳифалардан бирида “Ижтимоий тармоқларда хоразмлик йигит калтакланганлиги суратлари тарқалди” номли сарлавҳа остида “Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Обод маҳалласида 2022 йил 3 январь куни иссиқхонада ишлаган ишчиси ойлик маошни сўраган пайтида раҳбари томонидан калтакланган туман ички ишлари ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳеч иш қилгани йўқ. Бобоев Ҳасанбой Aлишер ўғли ўлим билан олишмоқда зўравонлар ҳамон очиқда юрибди” деган хабар тарқалиб, унга бир нафар фуқаронинг хиралаштирилган юз қисми сурати илова қилинган.

Хоразм вилояти ИИБ мазкур хабар юзасидан юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

2022 йил 3 январь куни соат 12:05 да Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмаси навбатчи-шифокори туман ИИБ навбатчилик қисмига 1999 йилда туғилган Х.Бобоев тан жароҳати билан мурожаат қилганлиги тўғрисида хабар берган. Мазкур хабар ИИБ навбатчилик қисмида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва Х.Бобоевнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.

Дастлабки текширув натижасида фуқаро Х.Бобоев Тупроққалъа туманида жойлашган иссиқхонада ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келганлиги ва 2022 йил 3 январь куни шу иссиқхонада ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётган, 1975 йилда туғилган О.С. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашганлиги, О.С. фуқаро Х.Бобоевнинг юз қисмига қўли билан бир маротаба урганлиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда Х.Бобоевнинг олган тан жароҳатлари юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:00 07.01.2022. Ўқилди: 3491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!