Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразмда кийим-кечак бозори ёниб кетди

A A A
Хоразмда кийим-кечак бозори ёниб кетди


Хоразм вилоятининг Урганч туманида кийим-кечак савдо дўконлари ёниб кетди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.


ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 7 ноябрь куни соат 12:53 да Урганч тумани, «Шерматлар» МФЙ, Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:20 да ўраб олинган ва 13:50 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 15:14 07.11.2024. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!