Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хоразмда 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди

Хоразмда 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди

“Ўзэнергоинспексия”нинг маълум қилишича, Янгибозор туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси ҳисоблаш ускунасига таъсир ўтказиб, газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 3 млрд. 48 млн. сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 06:51 16.05.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!