Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Хоразмда 214 млн сўмлик ёқилғи-мойлаш материалларини ўзлаштирган операторлар аниқланди

A A A
Хоразмда 214 млн сўмлик ёқилғи-мойлаш материалларини ўзлаштирган операторлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “У.Н.” МЧЖга қарашли ФЁТШ собиқ катта операторлари А.А. ва Д.Э. фермер хўжаликларига сотиш учун ажратилган жами 214 млн сўмлик ёқилғи-мойлаш материалларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:17 03.04.2024. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!