Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда 2 дона қадимий билакузукни яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди

A A A
Хоразмда 2 дона қадимий билакузукни яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди

“Шовот” чегара божхона пости орқали “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчи 520 граммдан зиёд оғирликдаги билакузукларни қўл юки орасида олиб чиқишга уринган. Бу ҳақда Хоразм божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, никель, мис, калай ва кумуш аралашмасидан қўлдан ишланган ушбу билакузуклар XX аср бошларига мансуб бўлиб, тарихий-бадиий қийматга эга маданий бойлик ҳисобланади.

ЖИБ Шовот туман судининг қарорига асосан, ушбу қадимий ашёлар давлат эгалигига ўтказилиб, Хива “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни республика ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.

Киритилди: 10:31 10.11.2023. Ўқилди: 833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!