Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Хоразм вилоятида 505,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган "Метан заправка" фош этилди

A A A
Хоразм вилоятида 505,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган "Метан заправка" фош этилди

“Ўзенергоинспекция” Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратура ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Янгиариқ тумани жойлашган “Ғ. Т.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Хусусан, ушбу шахобчанинг торайтирувчи қурилма камерасига ўрнатилган пломба бузилганлиги маълум бўлди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 505,8 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:10 14.05.2025. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!