Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трампнинг "Мега келишуви": Яқин Шарқ учун янги тартиб

Трампнинг "Мега келишуви": Яқин Шарқ учун янги тартиб

Доналд Трампнинг Форс кўрфази мамлакатларига ташрифининг асосий мавзуларидан бири Ғазодаги можарони ҳал қилиш ва Яқин Шарқда янги тартиб яратиш бўйича “мега келишув” бўлди. Бу ҳақда Israel Hayom юқори мартабали манбага таяниб ёзади.

АҚШ, БАА ва Саудия Арабистони томонидан ишлаб чиқилган режа зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, баъзи гаровга олинганларни озод қилиш, якуний музокараларни бошлаш ва Исроил қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни назарда тутади. Бунга жавобан ХАМАС қуролларини топширади, унинг етакчилари ва жангчилари секторни тарк этади.

Фаластин маъмурияти Ғазонинг 10 йиллик қайта тикланишига қўшилади. Хавфсизлик учун халқаро ва араб кучлари жавобгар бўлади. Нашрнинг таъкидлашича, режа ҳали якунига етмаган, бироқ музокаралар айнан шу йўналишда кетмоқда.

Киритилди: Бугун 06:44. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!