Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хоразм ва Жиззах вилоятларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Хоразм ва Жиззах вилоятларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “J.X.” хусусий корхонасига қарашли савдо шохобчасида сотувчи Н.Б. харидорга 1 дона алкоголь ва 1 қути тамаки маҳсулотни харид чеки бермасдан сотганлиги аниқланиб, ушбу савдо шохобчасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 44 турдаги 2 043 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 465 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзачўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "B.B." МЧЖга қарашли савдо дўконида сотувга қўйилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 78,5 млн сўмлик жами 1 107 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 501 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:49 09.06.2025. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!