Исроиллик расмийлар Yedioth Ahronoth нашрига изоҳ берар экан, Эрон билан кучайиб бораётган зиддият фонида расмий Тел-Авивнинг асосий позицияларини баён қилишди:
— Исроил узоқ давом этувчи, кучларни қуритадиган урушдан манфаатдор эмас ва ҳарбий кампанияни чўзмаслик тарафдори.
— Агар Эрон ҳужумларини давом эттирса, Исроил жавоб беришга мажбур бўлади.
— Агар Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий расмий равишда ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирса, ўт очишни тўхтатиш ҳатто эртага ҳам амалга ошиши мумкин.