Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ХОҚнинг янги раҳбари Россиянинг Олимпиадага қайтиши бўйича музокараларга тайёрлигини айтди

ХОҚнинг янги раҳбари Россиянинг Олимпиадага қайтиши бўйича музокараларга тайёрлигини айтди

Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОК) янги раҳбари Кирсти Ковентри Sky News'га берган интервюсида мамлакатларни урушлар сабабли Олимпиада ўйинларидан четлатишга қарши эканини билдирди.

"Мен тегишли ишчи гуруҳ тузишни истайман, шу орқали турли можаролар юзага келган тақдирда қандай қарорлар қабул қилишни аниқлашимиз осон бўлади", — дея фикр билдирди Ковентри.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда Африкада ҳам турли можаролар мавжуд ва бу жуда аянчли ҳолат ҳисобланади.

Россиялик спортчиларнинг 2026 йил Италияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш эҳтимоли ҳақидаги саволга ХОҚ раҳбари ҳали аниқ қарор йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу масала ишчи гуруҳлар муҳокамасига қўйилади.

Киритилди: 16:38 22.03.2025. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!