Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хонандалар тўйлар фақат битта «дежур» санъаткор билан ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Хонандалар тўйлар фақат битта «дежур» санъаткор билан ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

MY5 телеканалининг «Марказий студия» теледастурида тўйларнинг фақат бир нафар санъаткор навбатчилиги остида «бирров»ларсиз ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга таниқли эстрада хонандалари ҳамда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековдан изоҳ сўралди.

Менда, фикрим, энди… Балки, яхшиликкадир.

Зиёда

Мен фикр билдиришдан кўра халқ хизматида бўлишни маъқул кўраман.

Алишер Файз

Ушбу хабарларга фикрим ижобий эмас. Чунки битта санъаткор бизнинг халқимизга менимча камлик қилади. Тўй хизматлари ҳамиша кўтаринки руҳда ўтган.

Отабек Муталхўжаев

Шоҳруххон мухбир берган саволга жавоб беришни истамаган ва бу борада бетараф эканлигини билдирган.

Менимча ундай бўлмайди. Шундай бўлади деган фикр ҳали аниқ эмас. Бу нарсани ҳали ҳеч ким билмайди. Нима бўлса ҳам қонун ҳамма учун қонун. Бажаришга мажбур бўлади.

Улуғбек Раҳматуллаев

Мен шокдаман. Биринчи марта эшитдим. Жуда ёмон хабар. Ҳамма артистларга бу жуда ҳам қийин бўлади. Биз учун ягона даромад манбаи — бу тўй. Ҳар бир санъаткорнинг администраторлар ва созандалардан иборат ўз жамоаси бор. Уларга хонандалар маош тўлайди.

Райҳон Ғаниева

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Маданият, Меҳнат вазирликлари ҳамда «Ўзбекконцерт» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ўзаро келишган ҳолда созандалар гуруҳи, одамларни иш билан таъминлаш масалаларини ўйлаб, тўйларга битта эмас балки иккита санъаткор таклиф қилиниши юзасидан қарор қабул қилинганини қайд этди.

Киритилди: 06:40 11.12.2019. Ўқилди: 4057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!