“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Норвегия футбол ассоциацияси сайти хабар берди.
24 ёшли футболчи кетма-кет бешинчи марта совринни қўлга киритди.
"Мен учун бу ёқимли ва ажойиб эътироф, мен буни жуда қадрлайман. Мен кетма-кет бешинчи йил совринни қўлга киритганимдан фахрланаман.
Бу яхши йил бўлди, мен барқарор ўйнадим ва голлар урдим, шунинг учун бундан хурсандман. Биз Премьер-лигада ғалаба қозондик, бу фантастик эди ва жамоа билан кўп муваффақиятларга эришдик", деди ҳужумчи.