Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Холанд: "Барса" ёки "Реал"дан бошқасига ўтмайман

Холанд: "Барса" ёки "Реал"дан бошқасига ўтмайман

Юлдуз ҳужумчи Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"ни тарк этган тақдирда, фаолиятини давом эттириш учун фақат икки вариантни кўриб чиқишга тайёр.

Teamtalk маълумотига кўра, норвегиялик тўпурар Мадриднинг "Реал" ёки Каталониянинг "Барселона" клубига ўтишни афзал кўрмоқда.

Холанд Испания Ла Лигасини ўзи учун энг мақбул вариант деб ҳисоблайди ва Англия Премьер-лигасининг бошқа клубига ўтишни истамайди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" молиявий қоидабузарликлар билан боғлиқ иш туфайли жиддий санкцияларга дуч келиши мумкин.

Эрлингнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2034 йил ёзига қадар мўлжалланган. 26 ёшли футболчининг бозор қиймати 220 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: Бугун 10:32. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!