Ўзбекистон Республикаси Президенти ва давлатимиз томонидан инсон ҳуқуқ ва манфаатлари қонуний ҳимоядадир. Меҳнат муносабатларида иш берувчи томонидан ходим ишлаган даври учун иш ҳақи ўз вақтида тўлаб берилиши зарурдир.
Мажбурий ижро Бюросининг Бектемир туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасидан ундирувчи Шукуров Тахир Тожинорович фойдасига жами 23 млн. 313 минг сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро иши 05.07.2023 йилда бўлим иш юритувига келиб тушиб, давлат ижрочиси Ш.Ботиров томонидан тегишли огоҳлантиришлар берилиб, қарздор ташкилотдан ундирувчи фойдасига пул маблағлари тўлиқ ундирилиб берилган холда ижро иши Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди ва ходимнинг поймол бўлган ҳуқуқининг тикланиши таъминланди.