Бугун 15 январь, 2021 йил, жума

O'ZB

Хизмат кўрсатган артист: “Қизимни болалар уйига топшириб юборганман. Бир эмас, икки марта...”

Хизмат кўрсатган артист: “Қизимни болалар уйига топшириб юборганман. Бир эмас, икки марта...”

Россияда хизмат кўрсатган артист Ирина Понаровская ёшлигида у ва эри бир қизалоқни тарбиясига олгани, аммо тез орада чақалоқни болалар уйига топширганини маълум қилди.

Иринанинг "Жонли эфир" дастурида айтишича, навбатдаги концертидан сўнг бир қиз унинг олдиган келиб, боласини бериб кетган.

Хонанданинг сўзларига кўра, 11 ойлик жуда нимжон қизчани кўргач, дарҳол турмуш ўртоғига уни олиб қолишни таклиф қилган.

Ўша пайтда қўшиқчи болалар ҳақида ҳатто ўйламаган. У шунчаки инсон сифатида бошқача ҳаракат қила олмаган.

Хизмат кўрсатган артист: “Қизимни болалар уйига топшириб юборганман. Бир эмас, икки марта...”

Яхши ниятларига қарамай, қизчага тўлақонли оилада ўсиш насиб этмаган. Хонанданинг ўзи ҳомиладор бўлиб қолган ва ўша пайтда болали оилаларга фарзанд асраб олишга рухсат берилмагани боис барча саъй-ҳаракатларга қарамай, Понаровская ҳужжатларни расмийлаштира олмаган.

Ўғли Энтони туғилгандан кўп ўтмай, турмуш ўртоғи Иринага : "Бетти энди уйда қолмаслиги керак" деган.

“У кимнидир чақирди, ким биландир келишди  ва тез орада қизалоқни олиб кетишди. Бўлди. Бу – ҳақиқат. Мен бу ҳақда охирги марта гапияпман. Бошқа бу ҳақда мендан сўраманг”, - деди хонанда дастурда давомида.

Маълумотларга кўра, хонанда 16 ёшга тўлганида қизни яна уйига олиб кетган, аммо иккинчи марта ҳам тўлақонли оила бўлиш насиб этмаган.

Кўп ўтмай, қиз яна "юлдуз онасининг" уйидан чиқиб кетган.

Миш-мишларга кўра, уй ишчиси узуклардан бирини тақиб кўраётганда қизни кўриб қолган ва уни заргарлик буюмларини ўғирлашда айблаган.

Шу воқеадан сўнг қўшиқчи асраб олган қизини яна уйидан чиқариб юборган.

Киритилди: 20:48 24.11.2020. Ўқилди: 11383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!