Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўз ишини бошлади

Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўз ишини бошлади

2025 йилнинг 1 июль куни соат 9.00 да Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўз ишини бошлади.

“Янги имкониятлар сари: мулоқотдан биргаликдаги ҳаракатларга” мавзусидаги форум ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси аъзолари ҳамда икки мамлакатнинг ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур форум парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга хизмат қилади.

Киритилди: 13:54 01.07.2025. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!