Ҳозирги қарама-қаршилик - тергов ҳаракатлари, жумладан озарбайжонликларга қарши жиноятларни фош қилиш натижасида юзага келган, деди Песков.
“Ҳозирда Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Озарбайжон Бош прокурори билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ушбу мулоқотлар давомида улар муаммоли кўринган масалалар билан шуғулланмоқда”.
Песков Россия ўз фуқароларининг қонуний манфаатларини “дипломатик каналлар орқали” ва барча мавжуд воситалар билан ҳимоя қилишини таъкидлади.
Шунингдек Песков Киев ва бошқа манфаатдор томонлар Россия ва Озарбайжон муносабатларини издан чиқаришга уринаётган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.