Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойнинг яна бир собиқ мудофаа вазири коррупцияда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитойнинг яна бир собиқ мудофаа вазири коррупцияда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитойда Олий ҳарбий суди собиқ мудофаа вазири Вэй Фэнхэни 2 йиллик синов муддати билан шартли ўлим жазосига ҳукм қилди, дея хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Аввалроқ собиқ мудофаа вазири Ли Шанфу ҳам порахўрликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилингани хабар берилганди.

Хитой Олий ҳарбий суди собиқ вазирларни пора олишда айбдор деб топган ва уларнинг барча шахсий мол-мулклари мусодара қилинганини маълум қилган. Агар ҳарбий суд комиссияси уларни 2 йилдан сўнг “қайта тарбиялангани”га ишонч ҳосил қилса, ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига алмаштириши мумкин. Бироқ харбий кенгаш маҳкумларга жазони қисқартириш ёки муддатидан аввал озод қилиш имконияти тақдим этилмаслигини билдирган.

Вэй Фэнхэ 2018 йилдан 2023 йилгача мудофаа вазири лавозимида ишлаган ва 2023 йил март ойида унинг ўрнини Ли Шанфу эгаллаган эди. Бироқ Ли ўша йилнинг декабрида коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган ва лавозимидан озод этилганди.

Киритилди: Бугун 19:01. Ўқилди: 159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!