Хитойнинг марказий қисмидаги Хунань провинцияси қишлоғида кўчки содир бўлиб, саккиз киши бедарак йўқолган.
Бу ҳақда Синхуа хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Хуайхуа округида сел оқибатида бир маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, яна бири бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Хуайхуа шаҳар префектурасининг Синхуан-Дун автоном округидаги Доуси қишлоғида ҳам кўчки содир бўлиб, тўртта турар-жой биноси қулаган.
Қайд этилишича, саккиз киши бедарак йўқолган.