Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди — у ҳақда нималар маълум?

A A A
Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди — у ҳақда нималар маълум?

Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, дея хабар берди ЎзА.

Элчи 1972 йил август ойида туғилган. Хитой Коммунистик партияси аъзоси, олий маълумотли. Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли департамент ва бошқармаларида, шунингдек, хориждаги элчихоналар ва консулликларда ишлаган.

Янги элчининг сўзларига кўра, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Хитойнинг Ўзбекистонга нисбатан ташқи сиёсатига қатъий содиқ бўлади, Ўзбекистон жамиятининг хайрихоҳ вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой элчиси Цзян Янь Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётгани маълум қилинганди. У Ўзбекистонда 5 йил ишлаган.

Киритилди: 10:56 12.07.2023. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!