Хитой ўзининг олтинчи авлод янги қирувчи самолётини илк бор синовдан ўтказди.
Самолётнинг аниқ хусусиятлари ошкор расман этилмади. Оммавий ахборот воситалари қирувчи самолёт қуйидаги хусусиятларга эгалигини тахмин қилмоқда:
- илғор яширин ва авионика тизимлари;
- реал вақтда жанговар ҳолатларда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва қарорлар қабул қилишни яхшилашга ёрдам берадиган сунъий интеллектнинг интеграцияси;
- дронлар билан мувофиқлаштириш;
- узоқ масофали гипертовушли қуролларни ташиш имконияти;
- узоқ масофалардаги таҳдидларни аниқлаш ва зарба беришга қодир замонавий радар тизимлари;
- йўналтирилган энергия қуроллари ёки келажакдаги ракета таҳдидларидан ҳимоя қилиш учун бошқа илғор қарши чоралар.