Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитойнинг Exlantix бренди Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Хитойнинг Exlantix бренди Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Хитойнинг “Exlantix” автомобил бренди Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

“Exlantix” “Эхеед” таркибига кирувчи бренд бўлиб, фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга қаратилган.

Хитой бренди Ўзбекистондаги биринчи дилерлик марказини 2024-йил охиригача Тошкентда очиши кутилмоқда. Биринчи босқичда ЭС седани тақдим этилади.

“Ўзбекистон муқобил энергия соҳасини фаол қўллаб-қувватламоқда ва биз ҳам мамлакатга энг яхши маҳсулот ва хизматларни тақдим этмоқчимиз”, — дейди “Эхеед Узбекистан” директори ўринбосари Гуо Янлан.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатдаги учтадан ортиқ дистрибюторлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда. Мамлакат бозорига қандай кириш борасида ўрганишлар олиб бориб, мижозлар фикри асосида қарор қабул қилинади.

Компанияда қайд этилишича, “Exlantix” автомобиллари Э0Х электр платформасида ишлаб чиқилган. Унда 800В тез зарядлаш, диапазонни кенгайтирувчи РЕЭВ ва тортишиш коэффициенти 0,205 бўлган аэродинамика каби хусусиятлар мавжуд. Бундан ташқари, ЭС ҳайдовчига ёрдам тизимлари (АДАС), транспорт воситалари интернети (ИоВ) ва узлуксиз янгиланишлар (ОТА) билан жиҳозланган.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида эса “Эхеед” йўлтанламасларининг биринчи партияси Ўзбекистонга етиб келди. Ундан кейин, май ойида Сирдарё шаҳрида “Эхеед” автомобил заводи очилди.

Киритилди: 22:43 20.07.2024. Ўқилди: 1666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!