Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойлик тадбиркорлар Тошкент иқтисодиётига сармоя киритмоқчи

A A A
Хитойлик тадбиркорлар Тошкент иқтисодиётига сармоя киритмоқчи

Хитойлик тадбиркорлар Тошкент иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.

Шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Рахманов Шихэцзи шаҳар Халқ конгресси Доимий комиссияси директори Э Хонгда бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда меҳмонларга мамлакатдаги қулай сармоявий муҳит, хизмат кўрсатиш, саноат, бизнес, ижтимоий ривожланиш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари айтиб ўтилди. Шунингдек, амалга оширилиши кутилаётган йирик истиқболли сармоявий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

“Делегация таркибидаги компаниялар, уларнинг фаолият соҳаси ҳақида маълумот бериб, пойтахтимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш ва шаҳримиз иқтисодиётига сармоя киритишдан манфаатдор эканини билдирди”, дейилади хабарда.

Айтилишича, шаҳар ҳокимлиги хитойлик тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам беради.

Киритилди: 11:00 12.07.2023. Ўқилди: 973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!